DataLife Engine / Universal пандемиядан кейин касса йиғимини 3 миллиард доллардан оширган биринчи студия бўлди

Universal пандемиядан кейин касса йиғимини 3 миллиард доллардан оширган биринчи студия бўлди

Universal кинокомпанияси бу йил касса йиғимини 3 миллиард доллардан оширди, бу билан студия касса йиғими бўйича 2019 йилдан кейин 3 миллиардлик довондан ошган дунёдаги биринчи студия бўлди, деб ёзмоқда Deadline нашри.

Бугунги кунда Universal дунё прокатида 1,74 миллиард доллар тушум қилган бўлса, бу кўрсаткич АҚШ ҳудудида 1,281 миллиард долларни ташкил этди.

Хабарда таъкидланишича, компания ўз фильмларини кинотеатрларда намойиш қилиб, ўз тарихида саккизинчи бор 3 миллиардлик маррадан ўтган.

Universal компаниясининг энг муваффақиятли кинорелизларидан бири «Юра даври дунёси: Ҳукмронлик» (Jurassic World Dominion) картинаси ҳамда «Миньонлар: Грювитация» (Minions: The Rise of Gru) мультфильми бўлди.
17-08-2022, 09:32
Вернуться назад