DataLife Engine / Тошкент аэропортига багажлар учун янги юк аравачалари келди

Тошкент аэропортига багажлар учун янги юк аравачалари келди

Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Uzbekistan Airpots хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, бугунги кунда учиб кетиш ва учиб келиш залларига керакли миқдорда юк аравачалари етказилди.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Тошкент аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ қийин вазият юзага келган эди. “Abadiya Trade” хусусий корхонаси олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузган ҳолда ушбу хизматни кўрсатишдан бош тортган ва барча юк аравачаларини олиб кетган эди. “Uzbekistan Airpots” бошқарув компанияси минтақавий аэропортлардан бир қанча юк аравачалари Тошкентга олиб келишга, шунингдек, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлганди.

Айни пайтда “Тошкент” аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари ҳам келтирилади.
17-08-2022, 10:13
Вернуться назад