Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Бугун янги бир тарих яратилди десак муболаға бўлмайди. Мазкур мусобақада спортчиларимиз 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медални қўлга киритди.