“2022 йилнинг 19 август куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Сочида Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашади. Юқори даражадаги мунтазам мулоқотни давом эттиришда Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, давлат раҳбарлари интеграция бирлашмалари, жумладан, Қозоғистон жорий йилда раислик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик масаласига ҳам тўхталиб ўтади.