DataLife Engine / Беларус ёғочни Европа Иттифоқи ўрнига Шарққа экспорт қилмоқчи

Беларус ёғочни Европа Иттифоқи ўрнига Шарққа экспорт қилмоқчи

Санкциялар киритилгандан сўнг, Беларус ёғочлари Хитой, Озарбайжон, Эрон, Ўзбекистон бозорларига йўналтирилди, деди Беларус ўрмон хўжалиги вазирлиги раҳбари Александр Кулик.

Унинг таъкидлашича, экспорт ҳажми, албатта, пасайган, аммо сентябр-октябр ойларида "биз санкциялардан олдинги даражага эришамиз - ойига 60 минг кубометр".

Соҳа учун ҳал этилмаган муаммолардан бири бу ёқилғи гранулаларини экспорт қилишдир. Айни пайтда Ўрмон хўжалиги вазирлиги муқобил бозорлар устида ишламоқда.
19-08-2022, 20:33
Вернуться назад