DataLife Engine / Исроил ҳаво кучлари Алеппо халқаро аеропортига зарба берди

Исроил ҳаво кучлари Алеппо халқаро аеропортига зарба берди

Исроил самолётлари Алеппо халқаро аэропортига ракета ҳужуми уюштирди.

Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Исроил душмани Алеппо халқаро аэропортига ракета ҳужумларини уюштириб, моддий зарар етказди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбий кучлари Суриянинг Хама провинциясига ҳаводан зарбалар бергани хабар қилинганди. Оқибатда икки фуқаро жароҳатланган.
1-09-2022, 07:15
Вернуться назад