Испания ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам, жумладан оғир артиллерия қуроллари учун ўқ-дорилар билан бирга иккита самолёт ва олтита юк машинаси юборди.
“Бугун эрталаб испан қуроллари билан биринчи иккита парвоз Рота (Андалусиянинг Кадис вилояти) ҳарбий-денгиз базасидан жўнатилди. Улар Украинага йирик калибрли дала артиллерияси учун ўқ-дориларни олиб кетмоқда”, — дейилади ҳукумат баёнотида.
Қайд этилганидек, қурол бепул тақдим этилган, уни топшириш учун беш-олтита рейс режалаштирилган. Испания Мудофаа вазирлиги раҳбари Маргарита Роблеснинг сўзларига кўра, ушбу етказиб бериш ҳажми жами 75 та ўқ-дорилар схемасидан иборат.
Бундан ташқари, Украина расмийларининг қишки шароит учун материаллар ва кийим-кечакларни тақдим этиш бўйича шошилинч сўровига кўра олтита юк машинаси жўнатилган.
Чоршанба куни яна олтита юк машинаси жўнаб кетиши кутилмоқда ва келгуси бир неча кун ичида уларнинг сони 25 тага етади.