DataLife Engine / Норин туманида «Инсон улуғ, хотира муқаддас» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

Норин туманида «Инсон улуғ, хотира муқаддас» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

Норин туманидаги  12-мактабда туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ташаббуси билан  Совет иттифоқи давридаги қатоғон қурбонлари,  зиёлилар,  олим ва шоирлар руҳини ёд этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Нурматов  аждодларимиз босиб ўтган йўлларни, улар амалга оширган эзгу ишларини бугунги кун ёшларига ўрнак қилиб кўрсатиш бизнинг бурчимиз, - дея таъкидлади. 

Шу билан бирга туманимизда яшаб ўтган қатоғон қурбонларининг оила аъзолари,  уларнинг яқинларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Тадбир давомида туманда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш тадбирларида фаол иштирок этаётган туман бош отинойиси Манзурахон Саримсақова ва туман тарғибот гуруҳи раҳбари Маликахон Таджибаевалар фаолияти эътироф этилиб, муносби тақдирландилар.
1-09-2022, 09:14
Вернуться назад