DataLife Engine / Россиянинг энергия экспортидан оладиган даромади Ғарб санкциялари туфайли ошди

Россиянинг энергия экспортидан оладиган даромади Ғарб санкциялари туфайли ошди

Бу ҳақда Иқтисодиёт бўйича француз журналисти ва ёзувчи Франсуа Ленгле фикр билдирди

"Аслида, Россия Украинадаги можаро бошланганидан бери пул ичида сузмоқда", деди у RTL радиостанциясида, "Россия санкциялар туфайли кўпроқ даромад олмоқда". "Бозорга бироз кичикроқ ҳажмдаги энергия ташувчилар анча юқори нархда кираяпти — бу албатта кўпроқ даромад олиш имконини беради", деб қўшимча қилди Ленгле.

Унинг таъкидлашича, можаро бошлангандан бери Европа давлатлари Россияга 84 миллиард евродан ортиқ тўлов қилган, "даромадлар сониясига 3,7 минг еврога ошиб бормоқда".

Ленгле таъкидлашича, Россиянинг энергия экспортидан тушган даромади тахминан 40 фоизга ўсди.
4-09-2022, 13:19
Вернуться назад