6-13 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур турнир Ўзбекистонда илк бор ташкил этилмоқда.
Жаҳон чемпионати пойтахтдаги «Ҳумо Арена» муз саройида бўлиб ўтадиган мусобақада дунёнинг 110 дан ортиқ давлатидан кучли дзюдочилар иштирок этиши кутилмоқда.