Украина Россия Қора денгиз флотига сув усти дронлари билан ҳужум қилди.
Буни GeoConfirmed терговчилари тасдиқлади. Россия кемаларига қарши ҳужумда 6 тадан 8 тагача дрон иштирок этди ва камида учта кемага зарба берилди.
Дронлар "Адмирал Григорович" тоифасидаги фрегатга ҳужум қилди, шунингдек, "Иван Голубец" номли "Натя" тоифасидаги мина қўриқлаш кемасига шикаст етказган.