DataLife Engine / Bayraktar'лар Эроннинг ўзи учар қурилмаларига қарши курашадиган қуроллар билан таъминланади

Bayraktar'лар Эроннинг ўзи учар қурилмаларига қарши курашадиган қуроллар билан таъминланади

Турк ишлаб чиқарувчиси Baykar ўзининг Bayraktar TB2 ва Akinci ўзи учар қурилмаларини "ҳаво-ҳаво" типидаги ракеталари билан жиҳозлайди. Шу тариқа, улар Россия Украинада фойдаланадиган Эрон қурилмаларига қарши бардош бера олади. Бу ҳақда компания бош директори Ҳалук Байрактар маълум қилди.

Bayraktar TB2 ва Akinci жанговар ўзи учар қурилмалари "ҳаво-ҳаво" типидаги ракеталари билан жиҳозлаш ҳаво патруллари ва ҳужум вертолётлари, душманнинг шу турдаги қурилмаларига, жумладан, "Shahed" қурилмаларининг таҳдидларни бартараф этиш учун нисбатан арзон ечим беради. Ҳозирда Украина Россия томонидан қўлланилаётган ўзи учар учоқларини қирувчи самолётлар ёрдамида тутиб олишга ҳаракат қилмоқда ва ўзи учар қурилмалардан фойдаланиш Украина Қуролли Кучларига маблағларни тежаш имконини беради.
31-10-2022, 20:03
Вернуться назад