DataLife Engine / Ўзбекистонга 11 ойда 173 млн долларлик телефон олиб кирилган

Ўзбекистонга 11 ойда 173 млн долларлик телефон олиб кирилган

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 173,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 млн донага ошган. Ўтган 11 ойда 15 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 88 млн;
Вьетнам – 68 млн;
Ҳиндистон – 10 млн;
Қозоғистон – 5,3 млн;
БАА – 1,6 млн;
Германия – 647 минг;
Россия – 175,8 минг АҚШ доллари.
25-12-2021, 16:49
Вернуться назад