DataLife Engine / Гаити ўз мамлакатига АҚШ қўшинларини тезроқ олиб кириши кераклиги айтилди

Гаити ўз мамлакатига АҚШ қўшинларини тезроқ олиб кириши кераклиги айтилди

Гаитининг АҚШдаги элчиси Бокчит Эдмонд халқаро ҳамжамиятни унинг мамлакатига армия олиб кириш масаласини тезлатишга чақириб, тезроқ шундай қилинмаса, босқинчи гуруҳлар ҳукуматни эгаллаб олиши мумкинлигини маълум қилди.

"Муҳими, биз қуролли жиноий гуруҳларни зарарсизлантиришимиз керак, чунки бу ишни зудлик билан амалга оширмасак, улар қисқа фурсатда бутун мамлакатни эгаллаб олиши мумкин. Шундай бўлишига йўл қўйиб берилса, қўшниларимиз манфаатига ҳам зиён етади", – деди Эдмонд Guardian газетасига берган интервьюсида.

Аввалроқ Metropole радиостанцияси Гаити ҳукумати АҚШни мамлакатга қурол етказиб берилишига қарши қўллаган эмбаргони бекор қилишга чақирган эди. Ўшанда Эдмонд ҳукумат ҳуқуқни ҳимоя қилувчи тузилмалар ва армияни қурол-яроғ ва бошқа техникалар билан таъминлашни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Гаити бир неча ўн йилдан буён дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларнинг бири бўлиб қолмоқда. 2021 йил 7 июлда Президент Жовенель Моиза ўлдирилгандан кейин мамлакатда давом этаётган кўп йиллик ижтимоий-сиёсий инқироз жуда чуқурлашиб кетди. Ўтган давр мобайнида янги ҳукуматнинг ноқобиллиги сабабли мамлакат босқинчи гуруҳларнинг таъсири остида қолмоқда. Жиноий гуруҳлар мамлакатнинг қатор туманларини ўз назоратига олиб товламачилик, одамларни ўғирлаб, озод этиш эвазига пул талаб қилиш билан шуғулланмоқда.
31-10-2022, 20:57
Вернуться назад