DataLife Engine / Москвада кўплаб авиарейслар кутилмаганда бекор қилинди

Москвада кўплаб авиарейслар кутилмаганда бекор қилинди

Шаҳарнинг Внукова, Домодедова, Шереметова аэропортларида кучли қор бўрон туфайли 30 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди.

30 октябрь тонгда Москвада охирги 70 йилликдаги энг иссиқ 30 октябрь тонги кузатилганди.

Шаҳарнинг барча кузатув станцияларида сутканинг минимал ҳарорати +10 даражадан пастга тушмади. Кеча кундуз куни бу иссиқлик тўлқини шимолдан арктик совуқ ҳаво оқими билан ўрин алмашди.

Атмосфера босимидаги кескин ўзгаришлар, Москвада аввалига кучли шамол, сўнгра 3 см катталикдаги дўл ва кучли ёмғир, кечга бориб эса қор бўрон ҳодисаларига айланиб кетди. Ерда музлама ҳодисаси транспорт ҳаракатини чеклади.
31-10-2022, 20:59
Вернуться назад