АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари Хитойга нисбатан экспорт чекловларини жорий этиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.
"Иттифоқчилар Москвага экспортни чеклашда ҳамкорлик қилмоқдалар ва Байден маъмурияти Хитойга экспорт қилиш бўйича ўзининг икки томонлама чекловларини кучайтириш учун маълумот алмашиш ва ижрони мувофиқлаштиришнинг бир хил усулларидан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқининг қатор аъзолари Хитойга нисбатан бирлашиш сиёсатини қайта кўриб чиқишни таклиф қилишган, чунки Пекин “камроқ шерик ёки рақобатчига айланиб, кўпроқ рақибга айланиб бормоқда”.