Россия Ташқи ишлар вазирлиги Нидерландия элчисини чақиртирди, унга Британия разведкаси Россиянинг Гаагадаги элчихонаси ҳарбий атташесини ёллашга уринишлари муносабати билан норозилик билдирди.
31 октябрь куни Нидерландиянинг Москвадаги элчиси Бесхоор Плух Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Қайд этилишича, дипломатга Россия вакилини жалб қилишга уриниш муносабати билан кескин норозилик билдирилган.
“Суҳбат чоғида бундай провокацион ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди”, — дея қўшимча қилди Россия ТИВ.