Иккинчи лига 12-тур учрашувлари доирасидаги “Норин” — “Тошбулоқ” ўйини меҳмон жамоанинг учрашувга ташриф буюра олмагани сабабли ўтказилмайди.
1-ноябр куни тошбулоқликлар НФAга футболчиларни тўплаш муаммоси туфайли “Норин” билан ўйинга бора олмасликлари мумкинлигини маълум қилган.
Шуни инобатга олган ҳолда мазкур учрашувда “ХФA Иккинчи лига мусобақалар регламенти”нинг 17.22- бандига асосан “Тошбулоқ” жамоасига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият, “Норин”га еса 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилади.
Aгар бундай ҳолат "Тошбулоқ" жамоаси томонидан иккинчи бор такрорланган тақдирда жамоа НФA биринчи вице президенти қарорига кўра, иккинчи лига иштирокчилари сафидан чиқарилади.