Бу ҳақдаги қонунларни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев имзолади.
Энди Қозоғистон президентига сиёсий партияларга аъзо бўлиш, унинг яқин қариндошларига эса сиёсий лавозимлар ва давлат секторида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланди.
Парламентдаги президентлик квотаси 15 депутатдан 10 нафарга қисқартирилди.
Президент пойтахт, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва вилоятлар раҳбарларини маҳаллий депутатлар маъқуллагандан кейингина тайинлаши мумкин бўлади.