DataLife Engine / Канадада пластик идишлардан уй қурилди

Канадада пластик идишлардан уй қурилди

Идишлардан қурилиш панелларига айланадиган гранула тайёрланди. Улар сув ўтказмайдиган ва беш тоифали бўронга бардош бера оладиган даражада кучли. Лойиҳа яратувчиларининг таъкидлашича, бу каби уйлар чиримайди ва моғорламайди ҳамда панелларни йиғиш бир ҳафтадан камроқ вақтни олади.

Шунингдек, Ҳиндистонда бир неча марта ишлатиладиган пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланган. Жорий йилнинг 1 июлидан Ҳиндистонда 19 турдаги бир марталик пластик маҳсулотларни сотиш, ишлаб чиқариш ва импорт қилишни тақиқлаш бошланди. Булар – стаканлар, ичимлик таёқчалари, музқаймоқ таёқчалари, пахта таёқчалари, қадоқлаш плёнкаси ва айрим турдаги полиэтилен пакетлардир.

Бу қарор ҳукуматнинг пластик чиқиндилар миқдорини камайтириш режаси доирасида қабул қилинган. Ҳар йили Ҳиндистонда 4 миллион тоннага яқин шундай чиқиндилар ишлаб чиқарилади, уларнинг фақат бир қисми қайта ишланади, қолган қисми чиқиндихоналар, далалар ва дарёлар ёки океанга ташланади, деб ёзади “Соф энергия”.
6-11-2022, 15:19
Вернуться назад