АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Пенсилванияда ўз тарафдорлари митингида икки йилдан сўнг яна мамлакат етакчиси лавозими учун кураш олиб боришига шама қилди.
Аввалроқ Трампга яқин бўлган америкалик ОАВ манбалари у 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини 14 ноябрда ёки шу санадан кейинги бир неча кун ичида эълон қилиши мумкинлигини маълум қилганди.