Британияда қочқинлар ўзлари истиқомат қилаётган вақтинчалик ҳибсхонада сув ва электр таъминоти узилгани сабабли тартибсизликлар уюштирди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Марказда коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар 4 ноябрь куни кечқурун бошланган. Мигрантларнинг норозилиги муносабати билан у ерга полиция етиб келган.
“Бугун эрта тонгда 100 киши марказ ҳовлисига бостириб кирганидан кейин Мидлсекс штатининг Вест Драйтон шаҳридаги Ҳармондсворт муҳожирлар ҳибсхонасига тартибсизлик полицияси етиб келди”, — дейилади газета мақоласида.
Баъзи қочқинлар пичоқ билан қуролланган, дейилади хабарда.