Греция собиқ президенти Каролос Папуляс 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Афина-Македония янгиликлар агентлиги хабар берди.
Папуляс — таниқли грек сиёсатчиси, мамлакатнинг 2005–2015 йиллардаги президенти, «Бутунгрек социалистик ҳаракати» партиясининг таниқли намояндаси, ташқи ишлар вазири (1985–1989 ҳамда 1993–1996 йиллар).
Каролос Папуляс 1929 йилнинг 4 июнида Греция шимоли-ғарбидаги Янина шаҳрида таваллуд топган. Иккинчи жаҳон уруши йиллари, ўсмирлик даврида, Қаршилик ҳаракатида қатнашган.