Латвияда Украина Қуролли Кучлари учун қишки форма тикиш бошланди. Бу ҳақда Украинанинг Латвиядаги элчиси Александр Мишченко маълум қилди.
"Бугун Риганинг "PRIVA" компанияси Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари учун қишки ҳарбий либослар тикишни бошлади", - деди Александр Мишченко.