"Милан" форварди Рафаэль Леау фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, дея хабар берди El Mundo Deportivo.
Манбага кўра, "Реал" раҳбарияти 23 ёшли португалиялик трансферини жиддий кўриб чиқмоқда. Улар жамоага юлдуз ҳужумчи керак деб ҳисоблашмоқда.
Леау ва "Милан" ўртасидаги келишув 2024 йилда якунланади. Transfermarkt ҳужумчини 85 миллион еврога баҳолаган.
Жорий мавсумининг 20 та ўйинида ҳужумчи 7 та гол уриб, 9 та ассистентлик қилди.