14 ноябрда Ўш шаҳар ёшлар ишлари қўмитаси таклифига биноан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси делегацияси ёшлар форумида иштирок этди.
Форумда ассоциациянинг ахборот сиёсати масалалари бўйича раис маслаҳатчиси С.Суръатходжаев ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишлар юзасида тўхталиб ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида Ўш шаҳар ёшлар ишлари қўмитаси раиси Ж. Жусупбеков, раис ўринбосари О. Атажанов, хорижда таълим олаётган ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А. Комилов, Қирғизистондаги вакил Б. Абдусамадов ва С.Суръатходжаев иштирокида икки томонлама учрашув ташкил этилди.
Ўшдаги ўзбекистонлик ёшлар учун янги шароитлар, хусусан, ёшларнинг бўш вақтларини унумли ташкиллаштириш мақсадида бепул тренинглар, махсус курслар учун стипендиялар ҳамда ёшларни имтиёзли имкониятлар билан таъминлаш масалаларида музокаралар олиб борилди.
Учрашув якунида меморандум имзоланди.