DataLife Engine / Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди — БМТ

Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди — БМТ

Дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди. Бу ҳақда 14 ноябрь, душанба куни кечқурун эълон қилинган БМТ Aҳолишунослик департаментининг 2022 йилги дунё аҳолисининг истиқболлари ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботга кўра, 2030 йилга бориб дунёда 8,5 миллиард киши, 2050 йилда - 9,7 миллиард киши ва 2080 йилда - 10,14 миллиард киши бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолиси 1950 йилда 2,5 миллиард киши бўлганидан буён уч баробардан кўпроққа ошган. Aммо аҳоли ўсиши секинлашмоқда. Ўсиш 1962 йилдан 1965 йилгача йилига 2,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда йилига 1 фоизга тушиб кетди ва 2050 йилда йилига 0,5 фоиздан пастга тушиши мумкин.

2021 йилда бир аёлнинг сайёравий ўртача туғиш даражаси 2,3 болани ташкил этган бўлса, 1950 йилда бу кўрсаткич 5 болани ташкил этди. Aммо бунинг ортида катта демографик мувозанат ётади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб аҳоли ўсишининг ярмидан кўпи атиги саккизта давлатга тўғри келади: Конго, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания.
15-11-2022, 17:53
Вернуться назад