Россия компанияси Ўзбекистонга ГЭСларни етказиб беради. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
Удмуртиядаги Dealan Energo компанияси тайёр ГЭСларни етказиб беради, улар жойида комплектация қилинади.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг “Қўқон механика заводи” АЖ корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Россия Ўзбекистон гидроэнергетика саноатини ривожлантиришга фаол ёрдам бермоқда. Бешта станция қуриш ва модернизация қилиш режалаштирилган.
Тошкент 2026 йилга келиб қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш даражасини 25 %га етказмоқчи.
Ҳозир “Силмаш” Пском дарёсида Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭСни қурмоқда ва Ўзбекистондаги Фарҳод ГЭСини модернизация қилмоқда.