DataLife Engine / Норинлик пахтакорлар зафар маррасини забт этдилар

Норинлик пахтакорлар зафар маррасини забт этдилар

Қишлоқ хўжалигида, хусусан, ғалла, пахтачиликда ўзига хос тажриба мактаби яратган норинлик пахтакорлар тинимсиз меҳнатлари самараси ўлароқ, давлат қабул пунктларига  21 минг 855 тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси етказиб берди ва белгиланган шартномавий режани бажардилар.

Бу ютуқларга аввало муҳтарам Президентимиз томонидан фермерларга яратиб берилган беқиёс шароитлар, кластер тизимининг мақбуллиги асосий омил бўлди.

Ҳалол ва машаққатли меҳнат ортидан ризқу рўз топиб, юксак хирмон яратган "Ифтихор" кластери азаматлари, заҳматкаш фермерлар ва барча қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини бугунги улкан ютуқларингиз билан самимий табриклаймиз! Сиздек фидойи, ўз касбига содиқ  деҳқонларимиз мўл ҳосил олиш йўлида яна бир бор жасорат кўрсатганлигингиз чинакам мардлик ва фидойилик намунасидир.

Норин тумани далаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан пахта етиштиришнинг ўзига хос машаққатли меҳнати бор. Сиздек ўз ишининг моҳир ва билимдонлари томонидан олиб борилган барча зарур чора-тадбирлар туфайли туман миқёсидаги 6 минг 38 гектар майдондан  21 минг 855 тоннадан ортиқ “оқ олтин” хирмони яратилиб, пахтакор-деҳқонларимизнинг юзи ёруғ бўлди.

Зафар муборак бўлсин, норинлик пахтакорлар!
15-11-2022, 18:15
Вернуться назад