Украина электр энергиясини етказиб беришнинг параллел тизимини ишлаб чиқди, аммо уни амалга ошириш имконияти қуролли можаронинг фаол босқичи тугаганидан кейин пайдо бўлади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, айни дамда расмийлар мавжуд инфратузилмани тиклашга эътибор қаратмоқда.
“Украина қизиқарли муқобил электр таъминоти тизимини ишлаб чиқди. Биз Укрэнерго ва Энергетика вазирлиги билан нима қилишимизни аниқ тушунамиз - бошимизни кўтаришимиз биланоқ, биз буни қиламиз. Aйни пайтда ҳамма – юқори мансабдорлардан тортиб ўрта бўғиндаги менежерларгача – ҳамма бизда мавжуд бўлган нарсаларни ҳимоя қилиш ва ҳар куни биз маҳрум бўлган нарсаларни тиклаш учун ҳаракат қилмоқда”, деди Зеленский журналистларга. У муқобил электр таъминоти тизими ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмади.
15 ноябрь куни Россия Украина инфратузилмасига, хусусан, энергетика соҳасига йирик ракета зарбалари берди. Владимир Зеленскийнинг идораси мамлакатдаги 15 та энергетика объектига зарар етганини маълум қилди. Украинанинг айрим ҳудудларида ҳужумлар муносабати билан электр, иссиқлик ва сув таъминотида узилишлар кузатилган.