Бугун Норин тумани маданият марказида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи гененал-майор Қосимали Ахмедов иштирокида "Генерал ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда генерал маёр ўзининг ҳарбий соҳада эришган ютуқлари, ёшларда ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг муҳим масаласи тўғрисида батафсил тўхталди.
Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволллрига ҳам жавоблар олишди.
Тадбир давомида 14-ИДМИнинг юқори синф ўқувчилари томонидан таёрланган бадиий чиқишлари намойиш этилди.
Мазкур тадбирда туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Малика Таджибаева, маҳалладаги ёшлар етакчилари, тиббиёт техникуми талабалари, 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчи ёшлари қатнашди.