Twitter раҳбарияти АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг аккаунтини тиклашга ҳали қарор қилгани йўқ, деди Twitter'нинг янги эгаси Илон Маск.
Унинг сўзларига кўра, раҳбарият комик Кэти Гриффин, психолог Жордан Петерсон ва The Babylon Bee сатирик насроний порталининг аккаунтларини тиклаган.
Аввалроқ Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Тwitter'ни Илон Маск томонидан сотиб олинганига изоҳ берар экан, ушбу ижтимоий тармоқ адекват етакчиликни қўлга киритганини айтган эди.