Норин туманида Оила ва хотин-қизлар бўлими ва ФХДЁ туман бўлими билан хамкорликда ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш мақсадида оила қурмоқчи бўлган 14 жуфт никохланувчи ёшлар учун "Фаровон оила-жамият равнақи" мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида Туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодирова ўз сўзларида никохланувчи шахсларда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда соғлом маънавий-аҳлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш борасида гапириб ўтди.
Ўқув машғулотида туман ҳокимининг тил бўйича маслаҳатчиси А.Қўчқоров хам иштирок этиб, никохланувчи ёшларга оилавий хаёт психалогияси, оила иқтисоди ва бюджети, репрадуктив саломатлик асослари, маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўз фикрларини билдирди.