DataLife Engine / Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасида янги йўл очилади

Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасида янги йўл очилади

Қозоғистоннинг Қизилўрда ва Ўзбекистоннинг Учқудуқ шаҳарлари ўртасида 280 километрлик янги магистраль йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Ушбу йўл Марказий Осиё давлатларини Россия билан боғлайди.

Декабрь ойида икки давлат вакиллари Қизилўрда-Учқудуқ автомобиль ва темир йўл қурилиши режасини имзолаган. Магистраль йўлнинг умумий узунлиги 280 км ни ташкил этиб, унинг 140 километри Қозоғистон ҳудудидан ўтиши кутилмоқда.

2024−2025 йилларда йўлнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, 2025 йилдан эса икки-уч йил ичида йўл қурилишини бошлаш режалаштирилган.

Автомобиль йўли қурилишининг смета қиймати 75 млрд тенге (173 млр доллар), жумладан, назорат-ўтказиш пункти қурилиши учун 5 млрд тенгени ташкил этади.

Мазкур йўлнинг Марказий Осиё давлатларини Қозоғистоннинг жанубий, марказий ва шимолий ҳудудлари орқали Россия билан бирлаштириши кутилмоқда. Йўл Қизилўрда — Жезқазғон — Павлодар — Россия чегараси халқаро коридорининг бир қисми бўлади.
27-12-2021, 19:10
Вернуться назад