DataLife Engine / Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми камайди

Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми камайди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йил январь—октябрь ойларига кўра саноат ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, январь—октябрь ойларида 44,2 млрд куб метрдан ошиқ табиий газ, 1 млн тонна газ конденсати ҳам ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иккала саноат соҳасида ишлаб чиқариш камайган — мос равишда 452,7 млн куб метр ва 16,5 минг тоннага.

Шунингдек, йил бошидан бери Ўзбекистонда 4,3 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган. Биргина октябрь ойининг ўзида бу кўрсаткич 484,4 минг тоннани ташкил қилган.

Сентябр ойида эса бу кўрсаткич 476,7 минг тоннага тенг бўлган ва бу ошиб бормоқда.

Октябрь ойида 68,3 минг тонна, 2022 йилнинг дастлабки 10 ойида 656,2 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан соҳадаги ишлаб чиқариш 10,5 минг тоннага кўпайган.
21-11-2022, 21:22
Вернуться назад