Хабар бериб ўтганимиздек 14-26 ноябрь кунлари Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Чемпионларимиз бугун мусобақадан қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси ўринбосари Сакен Полатов, вазирлик ва федерация мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.