? Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари жисмоний ва юридик шахслар номига йўлланувчи хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни Ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб беради.
? Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги почта жўнатмалари Ягона миллий тизим орқали йўлланади:
? юридик ва жисмоний шахслар номига юборилувчи хат-хабарлар, шу жумладан, улар томонидан йўлланган мурожаатларга ёзилган жавоб хатлари;
? тўлов хабарномалари ва билдиришномалар;
? чақирув қоғозлари, суд хабарномалари ва процессуал ҳужжатлар;
? давлат хизматларини кўрсатишнинг натижалари;
? маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жаримага тортиш тўғрисидаги қарорлар.