Рэпер АҚШ президенти бўлмоқчи

Рэпер АҚШ президенти бўлмоқчи
Яқинда рэпер Канье Уэст ўзига Йе, деган янги исм қўйди ва ўзининг президентлик кампаниясини бошлаганини эълон қилди. Унинг айтишича, Дональд Трамп билан жуфтликда сайланмоқчи, лекин бу таклиф Трампни хавотирга солган.

Уэст АҚШ президентлигига иштирок этишини аввалги президент сайловида мағлуб бўлганидан кейинроқ эълон қилганди. Ўтган сайловда унга 160 миллион сайловчидан атиги 60 минги овоз берган.

Айни пайтда рэпер сайловолди кампаниясини фаол олиб бормоқда, у "Твиттерга" ўзининг логотипини қўйди. Бир неча кун аввал Уэст ўзининг сайлов штабига таниқли блогерни раҳбар қилиб ёллаганини маълум қилган эди.

Бир кун аввал у Трампнинг Мар-а-Лаго Гольф-клубида собиқ президентнинг ўзи билан учрашган. Трамп билан учрашувдан кейин Уэст ижтимоий тармоқларга ушбу учрашув ҳақидаги видеоларини жойлаштирди. Уэстнинг айтишича, Трамп унга “мағлубиятга учрайсан” деб бақирган ва Уэстнинг собиқ хотини Ким Кардашьянни уят сўзларни қўшиб эслаган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив