Сабзи қимматлашган йилда Ўзбекистон экспортни кўпайтирди

Сабзи қимматлашган йилда Ўзбекистон экспортни кўпайтирди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 11 та давлатга қиймати 9 млн. АҚШ долларига 56,8 минг тонна сабзи экспорт қилган.

Сабзи экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,9 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
— Қозоғистон – 33,9 минг тонна
— Қирғиз Р. – 19,2 минг тонна
— Россия – 3,2 минг тонна
— Тожикистон – 322,5 тонна
— Беларусь – 10,3 тонна

2021 йилнинг 11 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:
— Андижон вилояти – 2,9 млн.
— Тошкент вилояти – 1,2 млн.
— Қорақалпоғистон Р. – 1,2 млн.
— Фарғона вилояти – 917 минг АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзда сабзи нархи 12 минг сўмгача қимматлашганди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив