Маҳалиий ОАВларда энг фаол давлат органи қайси?

Маҳалиий ОАВларда энг фаол давлат органи қайси?
Ўзбекистонда ахборот очиқлиги рейтинги тузилди. Олий Мажлис Жамоатчилик кенгаши 2022 йилда ОАВда энг фаол бўлган давлат бошқарув органлари рейтингини тузди. 

У 30 та вазирлик ва давлат қўмиталарининг фаолиятини ўз ичига олади. Рейтингда давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни миллий оммавий ахборот воситаларида ёритишда фаоллик даражасини акс эттиради.

Якуний кўрсаткичларни тузишда у ёки бу вазирлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган оригинал материаллар, эълон қилинган ахборотнинг аудиторияси, тури, тоналлиги (салбий, нейтрал ёки салбий), ахборотга нисбатан изоҳлар сони, кўришлар сони ва бошқалар инобатга олинди, - дейилади хабарда.

1. Адлия вазирлиги - 12 123 (рейтинг балл) 
2. Ахборот технологиялари вазирлиги   - 11 215
3. Давлат статистика қўмитаси - 11 201
4. Молия вазирлиги - 10 214
5. Ички ишлар вазирлиги   - 8 549
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 8 491
7. Ташқи ишлар вазирлиги - 8 419
8. Давлат солиқ қўмитаси  - 8 196
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - 8 192
10. Спортни ривожлантириш вазирлиги - 7 112

Рейтинг билан батафсил
қуйида танишиш мумкин. 
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив