Жамоат транспорти вақтинча тўхтатилади
Наманган вилояти Транспорт бошқармаси ахборот хизматинниг маълум қилишича, электр энергияси таъминотида узилиш сабаб Фарғона водийига табиий газ узатувчи КОМПРЕССОР станциялари фавқулодда тўхтаб қолган. Шу муносабат билан ҳозирда водийга етказиб берилаётган газ миқдори кескин камайиб кетганлиги боис Фарғона водийидаги АГТКШларда босим тушиб кетганлиги сабабли 26.01.2022 йил куни табиий газ етказиб берилмаслиги ва натижада Наманган вилоятидаги жамоат транспортларининг (Автобуслар) ҳаракатлари вақтинча тўхтаб қолганлигини маълум қилган ҳамда келиб чиқган ноқулайликлар учун узр сўралган.