Алишер ҚОДИРОВ: "Ҳукумат бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жазолашига ишонамиз"

Алишер ҚОДИРОВ: "Ҳукумат бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жазолашига ишонамиз"
«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров «свет» ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

«Мамлакатда аввал ҳеч бўлмаган трансчегаравий техноген авария оқибатида юзага келган 10 соатлик энергия таъминотдаги узилишни бартараф этишда Давлат раҳбаридан бошлаб барча масъул вазирлик ва идоралар фидойилик қилишди. 

Халқимиз ҳам вазиятдан манфаат излайдиган турли ғаламис провокацияларни совуққонлик билан рад этди. Бу мамлакат фавқулодда ҳолатлар бўйича стресс-тестдан ўтганини кўрсатади. 

Шу билан бирга Ҳукумат комиссияси бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жиддий жазолашига ишонамиз», — дея изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив