Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматовнинг кейинги манзили Еттиқашқа маҳалласи бўлди

Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматовнинг кейинги манзили Еттиқашқа маҳалласи бўлди
Бугун Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов 1-сектор ҳудудига қарашли Еттиқашқа маҳалласи "Гулчинор" кўчасида томорқасидан унумли фойдаланишда намуна бўлаётган фуқаролар хонадонида бўлди.
Шоҳида Мамажонова хонадонида ёғочдан иссиқхона ясаб, лимон кўчат етиштирмоқда.  Кўп харажат талаб этмаган соддагина иссиқхонадан 50 миллион сўм даромад оляпман дейди, хонадон эгаси.

Кейинги манзил шу кўчада яшовчи  Назокат Шомирзаева хонадони.
- Тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб, айни кунда 20 дан ортиқ  янги иш ўрни яратган бу каби тадбиркорларни қўллаб-қувватлашимиз, уларга барча шарт-шароитларни яратиб беришимиз зарур,  - деди туманимиз раҳбари Жўрабек Нурматов.

Маълумот учун:  Еттиқашқа маҳалласида 430 та хонадонда 635 та оила бор,  2 300 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив