Таниқли рус актёри Леонид Куравлёв 86 ёшида вафот этди

Таниқли рус актёри Леонид Куравлёв 86 ёшида вафот этди
Ўзбекистон халқига “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” фильмидаги  профессионал ўғри Жорж Милослваский роли билан танилган актёр Леонид Куравлёв бугун, 30 январь куни 86 ёшида вафот этди.

Ўлимидан олдин актёр пневмония ташхиси билан Коммунаркадаги 40-сонли клиник шифохонада ётгани маълум бўлганди, шифокорлар COVID-19 борлигини тасдиқламаган.

Актёр “Иван Васильевич касбини ўзгартиради”, “Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди”, “Вий”, “Энг мафтункор ва жозибали”, “Олтин бузоқ” каби фильмлардаги роллари билан ҳам танилган. Куравлёв 2015 йилгача фильмларда роль ўйнашни давом эттирган.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив