“Uzbekistan GTL” заводида автоном электр энергияни ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди
Умумий қуввати 90 МВтгача бўлган электр энергиясини ишлаб чиқариш қурилмасининг ишга туширилиши билан яқин кунларда GTL заводи нафақат ўзининг фаолияти учун зарур бўлган электр энергиясини ишлаб чиқаришни, балки республика миллий электр тармоғига қўшимча 45 МВтгача бўлган ҳажмда электр энергиясини етказиб беришни ҳам бошлайди.