IMEI одамлар сезмайдиган даражада қулай тизим бўлиши керак — Давлетов

IMEI одамлар сезмайдиган даражада қулай тизим бўлиши керак — Давлетов
UzIMEI тизими арзон ва фуқароларга қулай бўлиши керак, дея истеъмолчи сифатидаги шахсий фикрини билдирди адлия вазири Русланбек Давлетов. У АКТ вазири Шерзод Шерматов бу тизимни енгиллаштириш бўйича ҳукуматга таклифлар киритишига умид билдирди.

“Бу соҳани бошқарадиган вазирликлар бор. Бу масала бекорга кўтарилмайди, жамоатчиликни таъсири… ҳозир мен айтсам, ҳамма [шов-шув қилади]. Мен бу соҳада мутахассис эмасман. Ўзимни фикримни айтишим мумкин.

Албатта, бу соддалашиши керак. Биз рационализатормиз, жуда кўп нарсаларга эътибор қиламиз. Осонлаштириш, оддий қилиш ва пулини арзонлаштириш. У қандайдир оғир жараён бўлмаслиги керак, одамлар сезмаслиги керак. Чунки кўп давлатларда бор IMEI регистрацияси, яна кўп давлатлар киритяпти. Буни яхши томонлари ҳам бор, мана расмий равишда кириб келган телефонлар сони [аввалги йиллар билан] фарқига, давлатга тушаётган божларни фарқига қаранг. Тўғри нарса бу, фақат бу қулай бўлиши керак, тамом.

Менимча, ҳозирча бу бўйича АКТ вазири Шерзод Ҳотамович ишлаяпти. Айнан енгиллаштириш бўйича, соҳани такомиллаштириш бўйича. У ҳам ҳукумат аъзоси. Ўйлаймизки, яқинда бу борадаги таклифларини беради”, – деди Давлетов 7 феврал кунги матбуот анжуманида.

Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив