Маҳалла аҳли гулхан атрофида жам бўлдилар

Маҳалла аҳли гулхан атрофида жам бўлдилар
Норин туман, маданият маркази ходимлари томонидан " Махаллам -ёшлари"   маданий тадбирлар "Бобур", ”Шўрариқ”,”Норинкапа”  маҳаллаларида ўтказилмоқда. Ҳаво совуқ бўлсада гулхан атрофида йиғилган маҳалла ёшлари кўпчиликни ташкил қилади.

Маҳаллада ёшлар етакчиси сифатида иш бошлаган Йўлдашев Ойбек "ушбу тадбир нафақат ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтишига балки маҳалладаги иқтидор эгаларини юзага чиқаришга ҳам хизмат қилмоқда. Гитара чалиб қўшиқ куйлаётган ёшлар четдан келган эмас, ўзимизни маҳалла йигитларимиз" дея ўз фикрини билдирди. 


Тадбир якунида Маданият маркази бу каби тадбирлар бошқа маҳаллаларда ҳам давом этишини ва ушбу тадбирларда фаол қатнашишга чорлаб қолди.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив