Жиззахда корхона раҳбари милтиқ билан отиб ўлдирилди.
3 февраль куни Арнасой туманида жанжал оқибатида арнасойлик тадбиркор пахтакорлик хусусий корхона раҳбарини ов қуроли билан отиб, ўлдирган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича Арнасой туманида яшовчи 54 ёшли тадбиркорнинг ерига Пахтакор туманида яшовчи 1960 й туғилган хусусий корхона раҳбари туман судининг қарорига асосан ерни олиш мақсадида МИБ ходимлари билан борган вақтда ўртада жанжал келиб чиқади. Шундан сўнг арнасойлик тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғи билан ерни олиш учун келган корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қафасига бир марта отиб тан жароҳати етказган.
Натижада жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган.