Андижондаги касалхонада портлаш содир бўлди

Андижондаги касалхонада портлаш содир бўлди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги касалхонада 11 февраль куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса соат 11:30 да Қоракўрпа МФЙдаги тиббиёт пунктида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши сабаб содир бўлган. Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча олинмаган.

Яқин дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати вазиятнинг янги тафсилотларини эълон қилади. Айни дамда воқеа жойида вазирликнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.
Оставить комментарий


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив