Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга учиб кетишди
“Uzbekistan Airways” махсус самолёти билан Польшадан аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳалар ходимлари олиб келинмоқда.
Тошкент вақти билан тахминан 17:15 да Польшанинг Катовице шаҳридан “Uzbekistan Airways” АЖ махсус самолёти Украинадан эвакуация қилинган фуқаролар билан учиб кетди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.

Tаъкидланишича, улар орасида аёллар, болалар, талабалар ва турли соҳалар ходимлари бор.
Айни пайтда "Карчова" назорат-ўтиш пунктида Украинанинг Львов шаҳридан келган Ўзбекистон фуқаролари учун тўпланиш нуқтаси ташкил этилган. Шу муносабат билан, бугун кун давомида ўзбекистонликларни олиб кетиш учун яна бир махсус самолёт ташкил этилади.
“Дунё” АА хабарига кўра, иккинчи самолёт Тошкентдан парвоз қилган ва Польшага маҳаллий вақт билан 17.00 (Тошкентда 21:00) да етиб бориши кутилмоқда.
Фуқароларни Львовдан "Краковец" назорат ўтказиш пунктига етказишни тезлаштириш учун 7 та автобус ижарага олинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари Ватанга уюшган ҳолда қайтиши учун Львов шаҳрига келишда давом этмоқда.